Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими яна “пост”га қайтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рустам Қурбонназарович Холматов зиммасига Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди.

Рустам Холматов жорий йилнинг 3 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятида ўтказилаган йиғилишдан сўнг ишдан олинган Ғуломжон Ибрагимов ўрнига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги — Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни иқтисодчи мутахассислиги бўйича битирган.

У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

У бироз муддат танаффусдан кейин 2017 йилнинг апрелида Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар сифатида иш бошлаган. 2018 йилнинг ноябрь ойидан бери Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг