Мирзиёевнинг Бакуга ташрифи якунланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифининг дастури якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 12 ноябрь куни давлат раҳбари БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси доирасидаги Жаҳон етакчилари саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлаб, иқлим ўзгариши оқибатларини биргаликда бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси Европа кенгаши Раиси Шарль Мишель, Финляндия Президенти Александр Стубб, Черногория Президенти Яков Милатович, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль-Рено Бассо, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир, ICESCO бош директори Салим ал-Малик, Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэрте ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэр билан учрашувлар ўтказди.

Ташриф дастурининг иккинчи куни, 13 ноябрда Президент Мирзиёев Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги уч томонлама битимни имзолаш маросимида иштирок этди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув бўлиб ўтди, унинг якунида давлат раҳбарлари қўшма фабрикани ишга туширди.

БМТ иқлим саммити доирасида Чехия Бош вазири Петр Фиала, Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала ва Глобал экологик фонд бош директори Карлос Родригес билан учрашувлар ўтказилди.

Президент Ўзбекистоннинг CОP29даги Миллий павильонини ҳам кўздан кечирди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда Президент ва рафиқасини Озарбайжон Адлия вазири Фарид Аҳмедов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Баку

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг