Мирзиёевнинг Баку ва Киев билан алоқалари юзасидан Захарова баёнот берди

Жамият

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Президент Шавкат Мирзиёевнинг Киев ва Баку ҳақидаги баёнотларини шарҳлар экан, Ўзбекистон суверен давлат эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда у бугун, 29 август куни бўлиб ўтган брифингда сўз очди.

“Ўзбекистон Республикаси суверен давлат эканини эслатиб ўтмоқчиман. У бошқа масалалар қатори яқин ва узоқ қўшнилар билан яхши қўшничилик ва конструктив муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган ташқи сиёсатини мустақил белгилайди ва олиб боради”, деди дипломат.

Захарова Россия Ўзбекистон билан алоқаларини, жумладан, МДҲ, ШҲТ, БМТ ва ЕОИИдаги ҳамкорликни қадрлашини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар дўстона ва ўзаро манфаатли, шунингдек, ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик мақоми ва характерига эга.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик” мавзусида 18 август куни бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашув иштирокчиларига йўллаган мурожаатида Озарбайжон Марказий Осиё ва Европани боғлашда стратегик кўприк вазифасини бажариб келаётганини маълум қилганди. Президент Мирзиёев форумда кўплаб вакиллари иштирок этаётган Европа билан муносабатлар ўзининг мутлақо янги ривожланиш даврини бошидан кечираётганини қайд этганди. Шунингдек, у Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг янги умумминтақавий жараёнларни ривожлантиришда иштирок этишга тайёр эканини юқори баҳолашини, унинг Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак қадрлашини билдирганди.

24 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Владимир Зеленскийни Украина мустақиллик куни байрами билан табриклади. Зеленский Х ижтимоий тармоғидаги саҳафасида Ўзбекистон Президентининг табрик хатини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев Баку Киев Мария Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг