Мирзиёевлар оиласидан Каримовларгача... Референдумда элитадан кимлар қатнашди? (фоторепортаж)
Жамият
−
30 Апрель 2023
18978Бугун, 30 апрель куни соат 08:00 дан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида референдумда овоз бериш жараёнлари бошланди. Ушбу референдумда давлат раҳбари, Сенат раиси ва Парламент вакиллари, Бош вазир ва ҳукумат аъзолари, Администрация раҳбари ва ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдорлар ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, овоз берди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Яккасарой туманидаги 567-сонли референдум участкасида овоз берди.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 522-референдум участкасига овоз бериш учун борди.
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ҳам овоз бериш жараёнларида қатнашди.
Шунингдек, Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ҳам референдумда овоз берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонунида белгиланган талаблар асосида овоз берди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ҳам референдумда иштирок этиб, овоз берди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва набираси Марям Тилляева референдумда иштирок этди.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков референдумда иштирок этиб, овоз берди.
Бундан ташқари, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 144-референдум участкасига бориб, овоз берди. Шунингдек, референдумда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳам овоз берди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев қизлари ва турмуш ўртоғи билан биргаликда референдумда овоз бериш учун иштирок этди.
Ушбу референдумда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам ўз овозини берди.
LiveБарчаси