Мирзиёев ва Путин рус тили бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олди

Олам

image

Россия ва Ўзбекистон инновацион технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни оширади. Бундан ташқари, Москва ва Тошкент рус тилини ўрганиш соҳасида академик алмашинув ва ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг 26-27 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида сўз борган. 

Президентлар юқори ва рақамли технологиялар соҳасида, жумладан, икки давлат инновацион марказлари ва технопарклари ўртасидаги ҳамкорлик орқали яқин ҳамкорлик қилиш зарурлигини қайд этган. 

“Вазирликлар, идоралар ва олий ўқув юртлари ўртасида илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш, илғор тажриба алмашиш ҳар томонлама рағбатлантиришга лойиқ”, дейилади қўшма баёнотда. 

Мамлакатлар “Олий таълим ташкилотлари (муассасалари) ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Тошкентда Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиаллари очилишини режалаштирмоқда. 

“Томонлар Ўзбекистонда рус тили ва рус тилидаги фанларни ўқитиш сифатини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давом этади”, дейилади баёнотда.  

Бундан ташқари, ушбу йўналишда академик ва илмий алмашинувни ривожлантириш учун ўрта таълим тизимлари учун ихтисослаштирилган педагог кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кучайтириш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин рус тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг