Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида қатнашади

Жамият

image

Бироздан сўнг, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съезди бошланади. Унда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Бугун, 9 сентябрь куни бўлиб ўтадиган партия съездида Шавкат Мирзиёев номзоди жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказилиши белгиланган Президент сайловига номзод ўлароқ тасдиқланиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Экологик партиядан Нарзулло Обломуродов, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Алишер Қодиров, Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов номзоди тасдиқдан ўтган эди. 

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган Президент сайловида 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчининг овозини тўплаб, умумий сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан ғалабага эришган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Shavkat Mirziyoyev

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг