Мирзиёев UNESCO'нинг янги директорини қабул қилди

Жамият

image
Самарқандда UNESCO конференцияси қандай ўтмоқда? (фоторепортаж) north_east

Самарқандда UNESCO конференцияси қандай ўтмоқда? (фоторепортаж)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 ноябрь куни БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) бош директори лавозимига сайланган Ҳолид ал-Ананийни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси якунлари ва БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ҳолид ал-Ананийни юксак лавозимга сайлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Ўз навбатида, янги сайланган бош директор Ўзбекистон Президентига ташкилотнинг бош тадбири қўллаб-қувватлангани ва юксак савияда ташкил этилгани учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон ва UNESCO ўртасида кенг кўламли йўналишларни қамраб олган тизимли ва сермаҳсул ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Томонларнинг ҳамкорликни янада фаоллаштириш, жумладан, ташкилотнинг мамлакатимиздаги лойиҳавий фаолиятини кенгайтириш борасидаги интилиши қатъий экани тасдиқланди.

UNESCO Бош конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган стратегик ташаббусларни биргаликда амалга оширишга тайёр экани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Самарқандда UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси давомида ташкилотнинг янги бош директори этиб Холид Ал-Ананийни (Миср) сайланганди. У 174 та бюллетендан 172 тасида овоз олди. Янги Бош директор 2017 йилдан бери лавозимда бўлган Одри Азуле ўрнини 15 ноябрь куни эгаллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон UNESCO Ҳолид ал-Ананий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг