Мирзиёев Уммон вазири билан учрашди
Жамият
−
11 Июнь 2371 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 11 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Уммоннинг Савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуф давлат раҳбарига Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди. Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, турли даражалардаги фаол мулоқотлар мамнуният билан қайд этилди. Форум доирасида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва ишбилармон доираларнинг учрашувлари бўлиб ўтади.
Энергетика, геология, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё саноати, транспорт ва логистика, туризм, молия соҳаларида қўшма лойиҳаларни, шу жумладан Ўзбекистон-Уммон инвестиция компаниясининг фаол кўмагида илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро инвестиция форумида 8 минг нафар делегат, шу жумладан 100 га яқин давлатдан 3 мингга яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь