Тошкент халқаро инвестиция форумига кимлар келиши маълум бўлди
Жамият
−
09 Июнь 5596 2 дақиқа
Бугун, 9 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлайди. Унда 8 минг нафар делегат, шу жумладан 100 га яқин давлатдан 3 мингга яқин хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Форумда Болгария Президенти Румен Радев, Словакия Бош вазири Роберт Фицо, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Нокергули Атагулиев, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, BRICS Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф ва бошқалар қатнашади.
Шунингдек, форумда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлайди. Давлат раҳбари глобал хавфсизлик чақириқлари жаҳон иқтисодиётига ўтказаётган таъсири тенденцияларини ҳисобга олиб, ҳамкорликнинг асосий тамойиллари ҳамда Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий дастурининг асосий йўналишлари бўйича ўз фикрларини билдиради.
Бундан ташқари, форум доирасида биринчи марта Миллий кўргазма бўлиб ўтади.
11 июнь куни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 3-ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Тошкент халқаро инвестиция форуми 4-бор ўтказилмоқда. Форум биринчи марта 2022 йил 24-26 март кунлари, иккинчи марта 2023 йил 27-28 апрель кунлари ва учинчи марта 2024 йил 2-3 май бўлиб ўтган.
Live
Барчаси