Мирзиёев Туркманистонга етиб борди
Жамият
−
22 Август 5605 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 август куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Туркманбоши шаҳри аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси “Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон” форматидаги уч томонлама учрашувда иштирок этади ва икки томонлама музокаралар ўтказади. “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Live
Барчаси