Мирзиёев Россияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Шунингдек, Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.

Билдирилишича, саммитлар кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Шунингдек, саммит давомида биргаликда қилинган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилиниши ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш ҳам назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 26 декабрида ҳам Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтганди. Учрашувда 2023 йилги кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий якунлари сарҳисоб қилиниб, келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилган. МДҲ доирасида кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилиб, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг