Мирзиёев Покистонда бобурийлар меъморчилиги асосида қурилган ёдгорлик мажмуасига борди

Жамият

image

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Покистон монументи” миллий ёдгорлик мажмуасида бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Исломобод шаҳридаги мажмуа қарийб 3 гектар майдонни эгаллаган, уч йил давомида қурилиб, 2007 йилда очилган. 

Ёдгорликнинг шакли гул баргларига ўхшайди. Тўртта йирик барг Покистоннинг тўрт провинциясини ифодалайди. Эътиборлиси, мажмуа бобурийлар меморчилиги анъаналари асосида барпо этилган. Бу ерда тарих музейи ҳам бор.

Давлат раҳбарига мажмуадаги суратлар тарихи ҳақида сўзлаб берилган.

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида Стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича келгуси қадамлар тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Покистон

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг