Мирзиёев Назарбоев ва Тўқаевни қутлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси мустақиллигиининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакат Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга қутловлар йўллаб, уларга ва қардош Қозоғистон халқига ўзининг энг эзгу тилакларини билдирди.

Мактубларда ўтган давр мобайнида мамлакатда барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган тизимли ва кенг қамровли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда дўст Қозоғистон давлати барча соҳаларда юксак тараққиётга эришаётгани қайд этилган.

“Асрлар давомида халқларимиз ўртасида давом этиб келаётган ўзаро аҳиллик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари сўнгги йилларда янада мустаҳкамланиб бораётгани бизни айниқса қувонтиради”, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президент жорий йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга амалга оширилган давлат ташрифи давомида кечган очиқ ва сермаҳсул музокараларни алоҳида қайд этди. 

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида имзоланган декларация, самарали мулоқот механизмларини яратиш ташаббуслари, қатор йирик қўшма лойиҳалар бўйича эришилган муҳим келишувлар, келгуси йилнинг мамлакатимизда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши, ҳеч шубҳасиз, яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги алоқаларимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Мактублар якунида Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қосим-Жомарт Тўқаевга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-қувват ва янги зафарлар, биродар Қозоғистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик, бахту-саодат ва доимий тараққиёт тилаклари изҳор этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон-Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made