Мирзиёев навбатдаги Олимпиада чемпионларини ҳам табриклади (видео)
Спорт
−
10 Август 2024
8956Президент Шавкат Мирзиёев Франция мезбонлиги остида ўтаётган Париж ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс бўйича навбатдаги чемпионлари – Лазизбек Мулложонов ҳамда Асадхўжа Мўйдинхўжаевни телефон орқали табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Бокс бўйича Ўзбекистон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаганингиз учун миннатдорлик билдириб, табрикламоқчиман. Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлдингиз. Янги Ўзбекистоннинг янги ёшларига жуда катта ўрнак, намуна бўлаяпсизлар. Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деган Мирзиёев.
Чемпионлар ҳам Президент ва халқ ишончини оқлаганидан мамнунлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоасига биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилганди. Шунингдек, Президент Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра Олимпиада чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашидов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали табриклаганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь