Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитида қатнашади
Жамият
−
01 Июнь 2023
4294Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун 2 июнь куни амалий ташриф билан Қирғиз Республикаси Чўлпонота шаҳрига боради.
Тадбирда минтақадаги давлатларнинг раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан Марказий Осиё мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.
GSP+ тизимидан фойдаланган ҳолда ўзаро савдони кўпайтириш, инвестиция ва инновация лойиҳалари учун қулай шароит яратиш ва уларни илгари суришга кўмаклашиш, “яшил” энергетикани жорий этиш, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги салоҳиятини рўёбга чиқариш, рақамли ўзаро боғлиқлик, экология, туризм, маданият ва бошқа йўналишлардаги шерикликнинг долзарб жиҳатлари диққат марказида бўлади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Қайд этиш жоизки, бундай форматдаги биринчи минтақавий учрашув 2022 йил 27 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь