Мирзиёев Лукашенкони табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 август куни Беларуслик Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Беларусь халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.

Александр Лукашенко, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий қутлаб, бардавом тараққиёт ва равнақ тилаган.

Шунингдек, Лукашенконинг ўтган йил февраль ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. Турли даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар самарали бўлаётгани мамнуният билан қайд этилган. Билдирилишича, товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 30 фоизга ошган.

“Етакчи корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик ва бошқа тармоқлардаги кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алоқалар фаол ривожланмоқда”, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко бўлажак икки томонлама учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиққан.

Маълумот учун, Александр Лукашенко 1954 йилда туғилган. Бугун, 30 август куни у 71 ёшга тўлди. Лукашенко 1994 йилнинг июлидан бери Беларусни бошқариб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг