Мирзиёев Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди

Спорт

image

Президент Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоасига биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Қайд этиш жоиз, Диёра Келдиёрова Париж-2024 Олимпиадасининг олтин медали учун курашда косовалик Дистрия Красничи устидан ғалаба қозонди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Диёра Келдиёровани тарихий натижа билан табриклади.

“Дзюдочи Диёра Келдиёрова –Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медаль олган илк аёл спортчи! Шунингдек, у Олимпиадада дзюдо бўйича илк олтин медални олган спортчимиз сифатида ҳам тарихга кирди. Диёранинг ёрқин ғалабаси бу – фақатгина “олтин медаль” эмас, балки спорт тўгаракларида тинимсиз шуғулланиб, улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган кўплаб қизлар учун мотивация ҳамдир! Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади”, деб ёзди Саида Мирзиёева.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Келдиёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг