Мирзиёев келаси ойда Европага бориши кутилмоқда
Жамият
−
01 Сентябрь 2025 9518 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Бельгия пойтахти Брюсселга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Европа кенгаши Президенти Антониу Коштанинг Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёевга йўллаган табригида сўз боради.
“Сиз билан 2025 йил 24 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувни интиқлик билан кутаман, у ерда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши муносабати билан фикр алмашишни давом эттириш имконига эга бўламиз”, деб ёзган Кошта.
Шунингдек, у жорий йил апрель ойида Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммити доирасида бўлиб ўтган учрашув, шунингдек, ўзбек халқининг меҳмондўстлигини ҳис этиш бахтига муяссар бўлгани ҳақида ажойиб хотиралар сақланиб қолганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни Самарқанддаги Конгресс марказида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити бўлиб ўтганди. Саммитда Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025