Мирзиёев Қозоғистоннинг янги Бош вазирини қабул қилди
Жамият
−
11 Февраль 2022
5227Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Учрашув аввалида Бош вазир Алихан Смаилов Ўзбекистон раҳбарига Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Шунингдек, ўтган йил декабрь ойидаги саммитда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари эришган келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш борасида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан қабул қилинаётган чоралар кўриб чиқилган.
Товар айирбошлаш ҳажмини орттириш ва унинг кўрсаткичлари мувозанатли бўлишига эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги саноат кооперацияси ва логистика марказлари ташкил этишни жадаллаштириш, сув, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
LiveБарчаси