Мирзиёев Ғалабанинг 75 йиллиги маросимида иштирок этиш учун Россияга боради

Жамият

image
Мен ЕОИИга қўшилиш тарафдориман – Илҳом Неъматов north_east

Мен ЕОИИга қўшилиш тарафдориман – Илҳом Неъматов

2020 йилнинг 9 май куни Россияда Иккинчи жаҳон уруши якунлангани ва ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан собиқ иттифоқ мамлакатлари давлат раҳбарлари иштирокида йирик расмий маросим ташкил этилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилган. 

Қайд этилишича, Федерация раҳбари Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга ушбу маросимда иштирок этиш учун таклифнома юборган. 

"Президентимиздан миннатдормиз. Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши натижаларига қарашлари ўзгарди. Агар илгари ёдгорликлар бошқа жойга кўчирилган бўлса, ҳозир Улуғ Ватан уруши Ғалабасининг 75 йиллигини нишонлашга жуда кўп тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Уч йилдан буён биз 9 майни жуда кенг нишонлаяпмиз. Айни вақтда шаҳар марказида жуда катта Ғалаба боғини қуряпмиз. 

Табиийки, бу кун Ўзбекистонда ҳам нишонланади. Владимир Владимирович Путин таклифнома юборганидан хабарим бор. Ҳамма давлатлар раҳбарлари Россияга тўпланади. Менимча, Президентимиз ҳам 9 май куни Россияга борадилар. Таклифнома юборилган ва Президентимиз уни қабул қилган", дейди Илҳом Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг февраль ойида расмий ташриф билан Россияда бўлишини хабар қилган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Иккинчи жаҳон уруши

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг