Мирзиёев бугун ўқитувчилар билан мулоқот қилади

Жамият

image

Бугун, 15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда у ерда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди. 

Тадбирда давлат раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳига давлат мукофотларини тантанали топширади ҳамда таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилади.

Ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи Бўстонлиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг