Мирзиёев Бишкекда Орбан билан учрашди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь
2346Бугун, 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзига ажратилган қароргоҳда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
"Ўзаро ҳамкорликнинг амалий натижалари алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари ва саноат кооперацияси кўлами ортиб бормоқда, Тошкент вилоятида индустриал парк ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Октябрь ойида Қўқон шаҳрида биринчи Ҳудудлар форуми ўтказилди. Бу ойда Будапешт шаҳрида муҳим қўшма маданий тадбирлар бўлиб ўтади", дейилади хабарда.
Давлат раҳбарлари икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқди. Етакчи компанияларнинг савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича янги лойиҳалар портфелини шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Маълумот учун, бугун, 6 ноябрь куни давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Саммитда ташкилотга аъзо беш давлат – Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, ташкилотнинг кузатувчи-мамлакатлари раҳбарлари иштирок этади. Бўлажак саммитнинг мавзуси “Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик”.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь