Мирзиёев билан учрашган Тай Тўқаевнинг ёнига борди

Олам

image

Куни кеча Ўзбекистонда меҳмон бўлган Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Кэтрин Тай Тошкентга ташрифини якунлаб, Қозоғистонга йўл олди. У кеча, 14 июнь куни Остонада Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев қабулида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинган. 

Тўқаев Тайнинг ташрифи Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун, айниқса, муҳим эканини билдирган. Унинг сўзларига кўра, сўнгги ўттиз йилликда мамлакатлар савдо, сармоя, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва демократия каби кўплаб соҳаларда стратегик шерикликни мустаҳкамлаган. 

Қозоғистон Президенти, шунингдек, Қўшма Штатларни Қозоғистон иқтисодиётининг энг йирик сармоядорларидан бири деб атаган. Тўғридан тўғри хорижий сармояларнинг умумий ҳажми 65 миллиард доллардан ошган.

“Ўтган йили мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш 30 фоизга ўсишни кўрсатиб, рекорд даражадаги 4,1 миллиард долларга етди. Ҳозирда Қозоғистонда 600 дан ортиқ Америка компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда”, дейди Тўқаев. 

Давлат раҳбари инвестицион жозибадорликни ошириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва саноатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратишини урғулаган.

АҚШ Савдо вакили Тўқаевга савдо алоқаларини ривожлантириш ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича янги ёндашувларни шахсан муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорлик билдирган. Унинг сўзларига кўра, бу савдо ва инвестициялар бўйича доиравий битимни амалга оширишга ҳам тегишли.

Эслатиб ўтамиз, Тай жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев Кэтрин Тай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made