Мирзиёев АҚШ Савдо вакилини қабул қилди
Жамият
−
11 Июнь
3405Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Америка идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига АҚШ Президенти Жо Байденнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Учрашув давомида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, "C5+1" формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Саноат кооперацияси учун янги соҳаларни аниқлаш ва тегишли лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма платформани ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.
Кетрин Тай Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан ҳам учрашди.
"Мулоқот давомида Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни фақатгина статистика – юқори кўрсаткичлар учун эмас, балки эътиборни, аввало, халқ манфаатлари ва фаровонлигига қаратиб, буни давлат сиёсати даражасига кўтарган ҳолда амалга ошираётгани таъкидланди. Биз халқаро савдо тизимининг тўлақонли иштирокчисига айланиш ниятидамиз ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришда АҚШ кўмагига таянамиз", деб ёзди Мирзиёев.
LiveБарчаси