Мирзиёев Бердимуҳамедов билан “Шовот-Тошовуз” ЧГЗни ташкил этиш ҳақида гаплашиб олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Анқара шаҳридаги Туркий давлатлар ташкилоти фавқулодда саммити доирасида Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда ўтган йилги тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Турли даражалардаги фаол мулоқот ва алмашинувлар, яқинда ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали якунлари, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ошаётгани ва устувор тармоқларда шериклик кенгайиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.

“Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш ишларини бошлаш ҳамда энергетика, машинасозлик, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳаларини илгари суришга муҳим эътибор қаратилган.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг