Мирзиёев Анқарага етиб борди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан ташриф билан Анқара шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркия ҳукумати вакиллари ва Анқара музофоти раҳбарияти кутиб олди.

Давлат раҳбари Туркия Президентининг инаугурация маросимида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг бугун, 3 июнь куни Анқарадаги президентлик мажмуасида бўлиб ўтадиган инаугурация маросимида 21 давлат раҳбари ва 13 Бош вазир, шунингдек, кўплаб вазирлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, Турк давлатлари ташкилоти, НАТО ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирок этиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made