Мирзиёев Анқарадаги Президент саройида расмий кутиб олинди (видео)

Жамият

image

Бугун, 6 июнь куни Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Икки давлат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи биринчи куни дастури эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркия Ўзбекистон Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made