Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи биринчи кунида нималар режалаштирилган?
Жамият
−
06 Июнь
5011Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифининг биринчи кунидаги асосий тадбирлар куннинг иккинчи ярмига режалаштирилган. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти расмий сайтида маълум қилинди.
Туркия Президентининг расмий веб-сайтида эълон қилинган ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Президентининг Анқарага ташрифи муносабати билан бугун, 6 июнга режалаштирилган асосий тадбирлар Туркия Президенти қароргоҳида бўлиб ўтади. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг икки давлат раҳбарларининг икки томонлама музокаралари бўлади.
Кейин Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши режалаштирилган.
Шундан сўнг, шартнома имзолаш маросими ва Шавкат Мирзиёев билан қўшма матбуот анжумани ўтказилади.
Шунингдек, 19:00 да Президент қароргоҳида расмий кечки овқат режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида кеча, 5 июнь куни Туркияга расмий ташриф билан етиб борганди. Бугун, 6 июнь куни у “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди.