Мирзиёев “Амирсой” курортида Садир Жапаров билан учрашди
Жамият
−
26 Январь 2025 12386 1 дақиқа
Кеча, 25 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ташриф билан Ўзбекистонда бўлган Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан “Амирсой” курорт мажмуасида норасмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.
Қирғизистон Президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.
Ўзбекистон ва Қирғизистонда икки давлатнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль