Мирзиёев Алиев билан гаплашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилган. Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳалардаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилган. Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган. 

Эслатиб ўтамиз,  20 март куни ҳам Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтганди. Улар бир-бирини ва икки мамлакатнинг биродар халқларини баҳор айёми – Наврўз билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Озарбайжон Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг