Мирзиёев элчи ва халқаро ташкилотлар вакилларини мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан халқаро ташкилотларнинг вакиллари ва хорижий давлатлар дипломатларини орденлар билан тақдирлади.

Қуйидагилар мукофотланди:

Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Львович Тюрденев “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;

АҚШ Конгрессида “Ўзбекистон бўйича Кокус” – дўстлик гуруҳини ташкил этиш ва барқарор ишлашини таъминлаш, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш йўлидаги самарали фаолияти, шунингдек, мамлакатимиз тарихи ва маданияти, сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари тўғрисида жаҳон жамоатчилигини хабардор этиб бораётгани учун АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли “Дўстлик” ордени билан;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрейзер “Дўстлик” ордени билан;

Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва кўлами ҳақида халқаро ҳамжамиятни кенг хабардор этишдаги самарали фаолияти учун Ж.Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари Фредерик Старр “Дўстлик” ордени билан;

Ўзбекистон Республикасининг глобал ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган тинчлик, барқарорлик ва қатъий ўсишни таъминлашга йўналтирилган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон МакГрегор “Дўстлик” ордени билан.

Аввалроқ, Президент 20 дан ортиқ ҳокимни тақдирлагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев мукофот

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг