Мирзиёев ҳам Россияга жўнаб кетди
Жамият
−
25 Декабрь 2023
11721Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Россияга йўл олган.
Таъкидланишича, бўлажак тадбир доирасида Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилади ҳамда МДҲ маконида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқади.
Маълумот учун, 25 ва 26 декабрь кунлари МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Учрашув кўп йиллардан буён декабрь ойи охирида Санкт-Петербургда тўпланиб келаётган давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқотнинг анъанавий форматидир. Россия Президенти Владимир Путин бундай саммитларни “дўстона даврадаги” суҳбатлар сифатида тавсифлайди, унда минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Санкт-Петербургга етиб борганди. Бугун, 25 декабрда эса Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь резиденти Александр Лукашенко ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳам ЕОИИ ва МДҲ саммитларида қатнашиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетганди.