Жапаров Россияга борди
Олам
−
25 Декабрь 2023
6343Кеча, 24 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров амалий ташриф билан Санкт-Петербургга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари самолёти Пулково халқаро аэропортига қўнган. Президент Садир Жапаровни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Қирғизистон раҳбари Александр Беглов билан Россия шимолий пойтахтида учрашув ўтказган.
“Дўстона муносабатларимизни изчил мустаҳкамлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз”, деган шаҳар ҳокими.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида Санкт-Петербургда Қирғизистон бош консуллиги очилиши, шунингдек, Бишкек ва Ўш шаҳарлари билан ҳамкорлик шартномалари имзолангани Россия-Қирғизистон икки томонлама муносабатларидаги муҳим қадам бўлган.
Ўз навбатида, Беглов Қирғизистон делегацияси ҳар йили Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ишида иштирок этишини қайд этган.
Маълумот учун, Президент Жапаров Россияга Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун борган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам ЕОИИ ва МДҲ саммитларида қатнашиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетганди.
LiveБарчаси