Мирободдаги даҳшатли авария бўйича қўшимча маълумот берилди
3-саҳифа
−
08 Февраль 2024 19009 1 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳар Миробод туманида учта машина иштирокида даҳшатли авария рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, 8 февраль куни тахминан соат 15:45 ларда Миробод тумани Нукус–Миробод кўчалари кесишган чорраҳада
- 1979 йилда туғилган В.К. бошқарувида бўлган Kia русумли автомашина;
- 1959 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашина;
- Zeekr русумли автомашина (ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилмоқда) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
"ЙТҲ оқибатида Kia, Matiz, ҳайдовчилари ва Zeekr русумли автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага олиб борилган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади ушбу хабарда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025