Мирободда даҳшатли авария содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида даҳшатли авария рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Светофорнинг яшил чироғида тўхтаб турган машина видеорегистраторига тушиб қолган кадрларда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Zeekr русумли автомобилнинг чорраҳадан қайрилаётган Kia ва Matiz русумли машиналарга бориб урилгани акс этган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, воқеа бугун, 08 феврал куни тахминан соат 15:45 ларда Миробод тумани Нукус-Миробод кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Kia ва Matiz ҳайдовчилари ҳамда Zeekr русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага олиб борилган.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 5 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганди. 4 февраль куни эса Олмазор туманида Ford русумли тез ёрдам машинаси ва Nexia 3 русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made