Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
02 Февраль
8249Бугун, 2 февраль куни Тошкент шаҳрида 5 та автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа соат 18:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида содир бўлган. 2 та Matiz, 2 та Spark ва 1 та Lacetti русумли автомашиналар тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида йўл четида техник носоз бўлган Matiz русумли автомашинани таъмирлаётган икки нафар фуқаро енгил жароҳат олган, уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Malibu ва Spark иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар киши вафот этганди. 27 январь куни Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчасида Malibu ва KIA автомашиналари ўртасида ЙТҲ юз берди.