Тошкентда Spark ва Malibu тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Crime

image

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Malibu ва Spark иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар шахс вафот этди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Бугун, 26 январь куни соат 02:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси Чилонзор буюм бозори қаршисида 2004 йилда туғилган A.T. бошқарувидаги Malibu 2 ва 1997 йилда туғилган Б.Б.га тегишли Spark автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида Spark русумли автомашинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Spark автомашинасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends