Тошкентда тез ёрдам автомобили ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
05 Февраль
6854
Пойтахт Тошкентнинг Олмазор тумани “Тинчлик” метро бекати жойлашган манзилдаги чорраҳада тез ёрдам автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 4 февраль куни соат 16:30 ларда Олмазор тумани Нурафшон-Беруний кўчалари чорраҳасида 1982 йилда туғилган Н.К. бошқарувида бўлган Ford русумли автомашина (тез ёрдам) ҳамда 1987 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган Nexia 3 русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Nexia 3 русумли автомашина ҳайдовчиси ҳамда Ford русумли автомашинанинг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилаётгани хабар қилинди.