Миробод туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Анвар Сайфутдинов Тошкент шаҳрининг Миробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Сайфутдинов Анвар Назарович 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий.  У 2005 йилда Тошкент давлат Техника университетини, 2009 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

Сайфутдинов меҳнат фаолиятини 2004 йилда бошлаб, “Navro’z-FT” МЧЖ, “Sanico Trading” хусусий корхонаси, “Shinkonrakttorg” шўъба корхонаси ва “Sanico Group” МЧЖда раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. 2019 йилнинг сентябрь ойидан шу кунга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 июнь куни Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Пўлатов Абдужабборович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланган эди. 

Шу муносабат билан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ашраф Ғойибназарович Салайдиновга туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов ҳоким Миробод Анвар Сайфутдинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг