Миробод тумани ҳокимлигини бажариб туриш Салайдиновга юклатилди
Жамият
−
15 Июнь 2023
6319Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу бўйича кеча, 14 июнь куни пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов қарор имзолади.
Унга кўра, Миробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ашраф Ғойибназарович Салайдиновга туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 июнь куни Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Пўлатов Абдужабборович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси