Миробод тумани ҳокими Тошкент “электросети”га директор бўлди

Жамият

image

“Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамиятида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 12 июнь куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда электр энергетика тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Аъзам Фаҳриддинович Избосаров тайинланган. Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

Шунингдек, айни кунгача Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Пўлатов Абдужабборович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланган.

Бундан ташқари, мажлисда соҳадаги мавжуд камчиликлар таҳлил қилиниб, истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришда электр тармоқларини рақамлаштириш устувор вазифа сифатида белгиланган ҳамда бу борада зарур чоралар кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made