Мирободдаги омборга ўт кетди
3-саҳифа
−
05 Август 3057 1 дақиқа
Бугун, 5 август куни Миробод тумани Эски Отчопар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 12:58 да Миробод тумани Эски Отчопар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 13:17 да ўчирилган.
Қайд этилишича, тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги электр қутисида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги чойхонада ҳам ёнғин содир бўлган.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь