Расман: Миришкорликлар сўконғич ҳокимдан қутулди
Жамият
−
04 Март 2020
8766Миришкор туманининг сўконғич ҳокими Бахтиёр Ражабов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ғайрат Турдиевич Бегалиев тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги расман хабар берди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 4 март куни Халқ депутатлари Миришкор тумани кенгашининг навбатда ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.
Айни вақтда Қарши туманига эса вилоят ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси Мукаддас Олимхужаевна Мирсаидова раҳбар этиб тайинланиши кутилмоқда.
LiveБарчаси