“Минор” масжидига янги имом-хатиб тайинланди

Жамият

image

Бугун 21 октябрь Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Тошкент шаҳар имом-хатиблари ва имом ноиблари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий (Раҳматуллоҳ Сайфуддинов) Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.

Шу кунга қадар “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Аввалроқ, Тошкент бош-имом хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон муфтийси этиб сайлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўз навбатида, Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

имом-хатиб

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг