Тошкентда 18 имом ва ноиб ишдан олинди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида жойлашган масжидларда фаолият олиб борган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилди ҳамда 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига ҳайфсан интизомий чораси қўлланилди. Бу ҳақда бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилишида маълум қилди.

Танқидий масалалар муҳокамасида айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани ва ижро интизомидаги нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинди. Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга чора кўрилгани айтилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги масжидларда ўғрилик қилиб юрган шахс 6 йилга қамалгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳри имом-хатиб имом ноиби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made