Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди
Жамият
−
19 Октябрь 2021 21578 1 дақиқа
Бугун, 19 октябрь куни Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор”, “Минор” жоме масжидларида имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг аввалги бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон муфтийси этиб сайланди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь