Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

Жамият

image

Бугун, 19 октябрь куни Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор”, “Минор” жоме масжидларида имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг аввалги бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон муфтийси этиб сайланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

621

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг