Наманган вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

Жамият

image

Бугун, 7 окятбрь куни Мусохон қори Аббосиддинов Наманган вилоятининг бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар раислигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтган.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилган.

Унга кўра, Абдулҳай домла Турсунов ўз аризасига биноан Наманган вилояти бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, унга “Фахрий имом” мақоми берилган. 

“Наманган вилояти бош имом-хатиби лавозимига Наманган шаҳар бош имоми ва “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаётган Мусохон қори Аббосиддинов тайинланди”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Мусохон қори Аббосиддинов 2010 йилдан буён Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган имом-хатиб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг