“Милан”нинг собиқ бош мураббийи Роналдунинг устозига айланади
Спорт
−
10 Сентябрь
2211Италиялик Стефано Пиоли Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби янги бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда “Fatah Sport” хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда жамоани бошқараётган Луиш Каштру тез орада клубни тарк этади.
“Ал-Наср” Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумини ғалаба ва дуранг билан бошлади ва икки турдан кейин турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Маҳаллий Суперкубок финалида Кастро шогирдлари “Ал-Ҳилол”дан йирик 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Маълумот учун, Пиоли 2019 йилнинг октябрь ойидан бери “Милан”да ишлаган, унинг бошчилигида жамоа 2021/2022 йилги мавсумда А Серияда ғолиб чиқди ва кейинги мавсумда Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олди.
Қайд этилишича, “Ал-Ҳилол”дан учралган мағлубият “Ал-Наср” раҳбариятининг бош мураббийни алмаштириш истагида ҳал қилувчи аҳамият касб этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь