“Милан” “Манчестер Сити” ҳимоячисини нишонга олди
Спорт
−
14 Январь
1766Италиянинг “Милан” клуби “Манчестер Сити” қанот ҳимоячиси Кайл Уокерни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.
Манбага кўра, миланликлар Уокер трансфери устида жиддий ишламоқда. Клуб футболчига 2.5 йиллик, яъни 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаш бўйича таклиф билан чиқди. Қайд этилишича, Кайл билан музокараларда “россонерилар” раҳбариятининг маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб турган Златан Ибрагимович асосий роль ўйнади. Жамоа шу ҳафта якунига қадар трансферни якунлашга умид қилмоқда.
Маълумот ўрнида, англиялик ҳимоячи “шаҳарликлар” таркибига 2017 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Уокер бу вақтга қадар умумий 212 та ўйинда 3 та гол урган. 34 ёшли ҳимоячи жорий мавсум жамоа таркибида 18 та ўйинда майдонга тушди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь